Комиссиялар фаолияти жонланмоқда

Ҳудудий бирлашма маъсул ходимлари томонидан Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти билан ҳамкорликда Яккатут маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан учрашув ташкилланди.
Учрашувда олиб борилаётган ишлар ўртоқлашилиши баробарида, фуқаролар йиғинининг Жамоатчилик назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссияси фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида фикрлар алмашилди.
Тадбир доирасида жорий йилда Федерация ташаббуси билан ташкил этилган “Фуқаролар йиғинининг Жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” биринчи республика кўрик-танловининг мазкур комиссиялар фаолиятини жонлантиришдаги ўрни ва аҳамияти хусусида ҳам фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.