Жамоатчилик комиссиялари эътибор марказида

Ҳудудий бирлашма томонидан жойлардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари билан очиқ мулоқотлар давом эттирилмоқда.

Навбатдаги мулоқот Бувайда туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти билан ҳамкорликда Бачқир МФЙ фаоллари иштирокида ташкилланди. Очиқ мулоқот давомида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги Жамоатчилик назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссиялари фаолиятини жонлантириш масалалари эътибор марказида бўлди.