Навбатдаги кенгаш йиғилиши

Ҳудудий бирлашма кенгашининг навбатдаги йиғилиши видеоконференцалоқа тарзида ўтказилиб, унда Федерация кенгашининг 2020 йил 9 сентябрдаги навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилган масалалар ва улар юзасидан қабул қилинган қарорлар, ҳудудий бирлашма туман (шаҳар) жамиятларининг ҳисобот давридаги фаолият якунлари муҳокамаси ўтказилди.

Жорий йил асосий фаолият йўналишлари режасида, шунингдек ҳамкорликдаги чора-тадбирлар режаларида белгиланган вазифа ва топшириқларни ўз вақтида ижросини таъминлаш, ҳудудда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати