Федерация тарихи
Ўзбекистон Республикасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳаракати 1996 йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 30-моддасига мувофиқ 1997 йилда Ўзбекистон аҳолисини сифатсиз маҳсулот ва хизматлардан ҳимоя килишга ўз улушини қўшиш ва ўз имкониятларини бирлаштиришга қарор қилган бир қатор ҳамфикрлар ташаббуси билан пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти шаклида ташкил топди ва 1999 йили Республика истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти сифатида рўйхатдан ўтди. Бу вақтда республикамизнинг 7 та вилоятида ҳудудий жамиятлар ташкил топди. 2000 йил Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг навбатдан ташқари II съездида жамиятга Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси номи берилди. Бу вақтда 9 та вилоят ва Тошкент шаҳрида жамиятлар ташкил этилганди. Фаол истеъмолчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ушбу жамоат ташкилотига давлат тарафидан алоҳида эътибор берилиб, қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2002 йил 28 ноябрида «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 414-қарорининг қабул қилиниши мазкур ижтимоий ҳаракат тараққиётида янги боскични бошлаб берди. Шу билан бирга, мазкур қарор билан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг ташкилий тузилмаси ҳамда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ижро этувчи аппаратининг тузилмаси маъқулланди. 2003 йил 17 январдаги Федерациянинг III таъсис конференцияси Қорақалпоғистон Республикаси Федерацияси, Тошкент шаҳри ҳамда республиканинг 12 вилоятидаги ҳудудий бирлашмаларни бирлаштирди.
Ҳудудий бирлашма
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасига 2003 йилнинг 8 январидаги таъсисчилар конференциясида асос солинган. Ҳудудий бирлашма таркибида 19 та (4 та шаҳар ва 15 та туман) истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари фаолият олиб бормоқда. Ҳудудий бирлашма Фарғона шаҳри Бурҳониддин Марғиноний кўчаси 77-уйда жойлашган.
Федерация фаолиятига оид ролик (ўзбек ва инглиз тилларида):