Фарғона шаҳар жамияти саъй-ҳаракатлари билан суд буйруғи бекор қилинди

Фарғона шаҳар жамияти саъй-ҳаракатлари билан суд буйруғи бекор қилинди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Олтиариқ тумани “Қизилтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи ҳамда Фарғона шаҳридаги ташкилотлардан бирида меҳнат фаолияти олиб борувчи Д.Қ.нинг унга нисбатан асоссиз равишда ҳисобланган қарздорлик ва бу борада чиқарилган суд буйруғини бекор қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб ёзган мурожаати ўрганилди.

Фуқаро мурожаати асосида ўтказилган ўрганиш ишларида унинг томонидан келтирилган важларнинг асосли эканлиги исботини топгач, фуқаро Д.Қ.нинг манфаатларини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига эътирознома киритилди. Эътирознома жорий йилнинг 21 август кунида судда кўриб чиқилиб, суд фуқародан “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ фойдасига 802 000 сўм асосий қарз ва 15 000 сўм почта ҳаражати ҳамда 300 000 сўм давлат божини ундириш бўйича чиқарилган 2-1501-2203/51873-сонли суд буйруғини бекор қилиш бўйича ажрим чиқарди.

Олиб борилган ишлар натижасида фуқаронинг ҳуқуқи тикланиб, унинг моддий зарар кўришини олди олинди. Ўрганиш якунлари билан фуқарога тегишли равишда маълум қилинди.

Азаматжон Бабаев,
шаҳар жамияти бош мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin