Нуқсонли товарнинг пули қайтарилди
Бағдод тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Риштон тумани “Учариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.С.нинг харид қилинган сунъий сув ҳавзачаси (бассейн) нуқсонли чиққанлиги ва уни алмаштириш ёки пулини қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаатида Бағдод тумани бозори ҳудудидаги савдо дўконидан 1 200 000 сўмга болалар учун сунъий чўмилиш ҳавзачаси (бассейн) харид қилганлигини, лекин хонадонга келтириб унга сув тўлдирилиши жараёнида тагидан сув сизиб чиқаверганини, синчиклаб кўрилганда унда нуқсон мавжудлигини анилашганлигини, сотувчи унинг эътирозларига қулоқ тутмаётганлигини маълум қилади.
Туман жамияти мутахассислари ушбу мурожаатни ўрганишлари давомида истеъмолчининг эътирозлари ўринлиги эканлиги маълум бўлди. Сотувчига юзага келган ҳолат ва амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилганида эса у истеъмолчига нуқсонли товарнинг пулини қайтариб, муаммони тезкорликда бартараф этди.
Дилором Мирзаева,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment