Нуқсонли деб топилган маиший буюмнинг пули қайтариб олинди
Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Шодиёна” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.А.нинг туман марказида жойлашган савдо дўконларининг биридан харид қилган маиший буюмнинг нуқсонли чиққанлиги сабабли пулини қайтариб олишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.
Маълум бўлишича, истеъмолчи томонидан эътироз билдирилган товар – шарбат чиқаргич (соковыжималка) туман марказида савдо фаолиятини олиб бораётган якка тартибдаги тадбиркор Б.Д.га қарашли савдо дўконидан 430 000 сўмга сотиб олинган. Истеъмолчи ундан фойдаланиши жараёнида ёқимсиз ҳид чиқариб ишлагани сабабли сотувчига қайтариб олиб келган. Сотувчи уни ишлатиб кўрсатиб берганидан сўнг қайтариб олиб кетганидан кейин ҳам техник буюмни ишлашида ижобий ўзгариш кузатилмаган.
Туман жамияти мутахассислари сотувчи билан бу борада учрашганларида унинг томонидан истеъмолчи билдирган важларга нисбатан ортиқча эътирозлар бўлмади ва ўрганиш ишлари истеъмолчининг 430 000 сўм пулини қайтарилиши билан якун топди.
Дилобар Дадахонова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment