Мен товарини сотиб олган компаниянинг юртимизда сервис маркази йўқ экан (видеоматериал)
Барчамизга маълумки, узоқ муддат фойдаланиладиган товарларга ишлаб чиқарувчи кафолат муддати белгилайди. Кафолат муддат ичида товарда нуқсонлар аниқланса, истеъмолчининг асосий ҳуқуқларидан бири мазкур товарни бепул таъмирлатиш ҳуқуқига эгалигидир.
Лекин ички бозорларимизда сотилаётган товарни ишлаб чиқарган компаниянинг юртимизда сервис маркази бўлмасачи?
Қуйида эътиборингизга истеъмолчи кундалик турмуш фаолияти давомида дуч келган худди шундай ҳолатлардан бирини ҳавола қилмоқдамиз.
Амалдаги «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун талабларига кўра, истеъмолчи товар (иш, хизмат) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш ҳуқуқига эга бўлиб, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)лар истеъмолчиларнинг мазкур ҳуқуқи асосида, уларни ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумотлар билан таъминлашликлари шартлиги белгилаб қўйилган.
Қуйида келтирилган ҳолатда сотувчи истеъмолчини сотиб олаётган товарини ишлаб чиқарган компаниянинг юртимизда сервис маркази йўқлиги юзасидан огоҳлантириши лозим эди.
Отправить комментарий