Сайлов қонунчилиги ойлиги доирасида тадбир ташкилланди
Ҳудудий бирлашма ташаббуси билан Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси Мажлислар залида «Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги» доирасида ташкилланган давра суҳбати «Ўзбекистон Республикаси сайлов кодекси» мазмун-моҳиятига бағишланиб, унда ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларининг масъул ходимлари, шунингдек ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Давра суҳбатида мамлакатимизда сайлов масалаларига дахлдор бўлган 20 дан ортиқ қонун ҳужжатларини ўзида мужассам этган сайлов кодексини қабул қилинганлиги, кодекснинг қабул қилиниши билан сайлов жараёнларининг барча иштирокчиларига яратилган қулайликлар, амалдаги тартиб қоидларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида атрофлича маълумотлар бериб ўтилиб, тизим ходимларини мамлакатимизда жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этишга чақирилди.
Ҳудудий бирлашма Матбуот хизмати
Отправить комментарий