Uy shroitida davolanish uchun zarur dori vositalari dorixonalarda mavjudmi?
Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 14 июль кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича видиоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
Йиғилишда мамлакатдаги эпидемиологик вазият ҳамда унинг оқибатларини юмшатиш юзасидан ҳам вазифалар белгилаб берилди. Мазкур видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан уй шароитида даволаниш учун тавсия этилган дори-дармон воситаларининг республикамиз дорихоналарида сотувда мавжудлиги ва уларнинг сифати хамда нархини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ва аниқланган мавжуд муаммолар юзасидан тегишли ваколатли давлат органларига таклифлар киритиш мақсадида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарорларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Устави асосида, “Жамоатчилик мониторинги (кузатув-ўрганишлар) асосида дорихоналарда сотилаётган дори воситаларининг нархи ва сифатини ўрганиш тўғрисида” буйруқ ишлаб чиқилиб ижрога қаратилган.
Бугунги кунда федерациянинг республикамизда фаолият олиб бораётган 197 та туман ва (шаҳар) истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан уй шароитида даволаниш учун тавсия этилган дори-дармон воситаларининг дорихоналарида мавжудлигини ўрганиш юзасидан кунлик ўрганишлар олиб борилмоқда.
Юқоридаги ўрганиш ишлари доирасида биз Фарғона шаҳридаги дорихоналарда бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Сovid-19 касаллигининг енгил шаклларини даволаш тавсия этилган дори воситаларининг шаҳар дорихоналарида мавжудлиги ҳолати бўйича ўрганишларда иштирок этдик.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Отправить комментарий