Юксак истеъмол маданияти сари

Юксак истеъмол маданияти сари

ЎИҲҲҚЖ Федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ташаббуси билан мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган тўртта сиёсий партиялар (ЎзЛиДеП, ЎзМТДП, ЎзХДП, Ўзбекистон Адолат СДП)нинг вилоят Кенгашлари қошидаги Ёшлар қанотлари билан ҳамкорликда «Юксак истеъмол маданияти сари» мавзусида ўқув семинари ташкилланди.
Тадбир доирасида «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастурининг, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги, «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонунлари ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва бу борада эришилаётган ютуқлар ўртоқлашилди.
Ўқув семинарида барчанинг истеъмолчи эканлиги эътироф этилиб, Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунини аҳолининг кенг қатламлари ўртасида тарғибот-ташвиқот қилиш ва тушунтириш борасида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Отправить комментарий