Шифер нуқсонли чиқди

Шифер нуқсонли чиқди

Яйпан шаҳрида яшовчи Н.Х. (исми шарифи берилмайди) Қўқон шаҳрида фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркор Ё.Тожиматовга қарашли қурилиш моллари дўконидан жами 350 дона, умумий нархи 11 185 000 (ўн бир миллион бир юз саксон беш минг) сўмга шифер сотиб олади.

Лекин шиферни уйга келтириб, хонадони томига ўрнатиш вақтида қурилиш материалининг сифатсизлиги маълум бўлади. Сабаби ўрнатиш жараёнида шифер ўз-ўзидан ёрила бошлаган. Бундан ҳафсаласи пир бўлган хонадон соҳиби сотувчига учрашиб, ўз эътирозларини билдиради. Лекин сотувчи турли хил баҳоналар билан истеъмолчининг қонуний талабларини бажармайди. Шундан сўнг истеъмолчи Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма равишда мурожаат қилади.

Истеъмолчи мурожаатини ўрганиш жараёнида туман жамияти ходимларининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни тегишли моддалари бўйича сотувчига берган тушунтиришлари кор қилиб, истеъмолчи томонидан нуқсонли товар учун тўланган пул маблағини тўлиғича унинг киссасига қайтарилиб, истеъмолчининг 11 млн сўмдан ортиқроқ моддий зарар кўришини олди олинди.

Музаффар Жўраев

Ўзбекистон туман ИҲҲҚ жамияти раиси

Отправить комментарий