Хизмат кўрсатмаган бўлсада, пул талаб қилса…

Хизмат кўрсатмаган бўлсада, пул талаб қилса…

Қува туман Пахтакор МФЙ Ўзбек кўчасида яшовчи  бир гуруҳ фуқаролар томонидан туман жамиятига ёзма равишда мурожаат қилиб, “Сувоқава” ДУК Қува филиали томонидан ичимлик суви бўйича асоссиз равишда қарздорлик ҳисобланаётганлигидан норозиликларини билдиришганди.

Мурожаатни туман жамияти ходимлари томонидан ўрганиш жараёнида, мазкур ҳудудга ичимлик суви тармоғи тортилмаганлиги, шунга қарамасдан “Сувоқава” ДУК Қува туман филиали томонидан қарздорлик ҳисобланганлиги, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан юзага келган қарздорликни бартараф қилиш юзасидан хонадонларга талабномалар жўнатилганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш ишлари доирасида ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар тоза ичимлик сувини узоқдан ташиб келишларини, шунингдек хонадонларида қўлбола усулда ясалган қурилма (качалка) орқали ҳам сув чиқариб истеъмол учун ишлатишларини маълум қилдилар. Ўрганишлардан маълум бўлишича, ушбу ҳудуднинг Ўзбек кўчасида яшовчи 131 нафар истеъмолчилар корхона компьютер базасига ичимлик суви истеъмолчиси сифатида киритилган ва уларга 2019 йил 1 май ҳолатига 33 676 402 (Ўттиз уч миллион олти юз етмиш олти минг тўрт юз икки) сўм қарздорлик ҳисобланган.

Ҳудудда яшайдиган истеъмолчилар ва “Сувоқава” ДУК Қува филиали ўртасида ичимлик суви билан таъминлаш тўғрисида ўзаро шартнома имзоланган, унга кўра корхона истеъмолчиларга сифатли ичимлик суви етказиб бериш вазифасини олган бўлсада (шу ҳудудда яшовчи Х.Рахмонова, О.Исмоилов ва Р.Мамажоноваларнинг қўлида мавжуд шартномалар кўрилди), корхона ўзига юклатилган мазкур вазифани ижросини таъминламаётганлиги, бу эса амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасида кўрсатиб ўтилганидек, ижрочи томонидан кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олиш ҳолатига олиб келаётганлиги қайд қилиниб, ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар жамламаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасига юборилди.

Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари доирасида ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар ичимлик сувини узоқдан ташиб келишларини, шунингдек хонадонларида қўлбола усулда ясалган қурилма (качалка) орқали ҳам сув чиқариб истеъмол учун ишлатишларини маълум қилдилар. Мазкур ўрганишлар натижаси ҳам ушбу ҳудуднинг Ўзбек кўчасида яшовчи 131 нафар истеъмолчилар корхона компьютер базасига ичимлик суви истеъмолчиси сифатида киритилганлигини ва уларга 2016 йилдан 2019 йилнинг ўтган даври давомида 33 676 402 сўм қарздорлик ҳисобланганлигини кўрсатиб, жорий йилнинг 25 июнь кунида ҳудудий бошқармадан Ўзбек кўчасида яшовчи 131 нафар истеъмолчиларга ҳисобланган 33 676 402 сўм қарздорликни истеъмолчилар ҳисобидан чиқарилганлиги юзасидан жавоб хати олинди.

Феруза Умурзақова

Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

(юқорида иллюстратив расм)

Отправить комментарий