Солиқ идорасида тарғибот тадбири ўтказилди
Бағдод тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида, тумандаги мавжуд давлат ва нодавлат ташкилотлари, корхоналар ва таълим муассасалари ишчи-ходимлари иштирокида “Истеъмолчи – қонун ҳимоясида” ҳамда “Биз барчамиз истеъмолчимиз” каби мавзуларда давра суҳбатлари, ўқув семинарлари мунтазам ўтказилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб борилмоқда.
Навбатдаги ўқув семинар туман Давлат Солиқ инспекциясида ўтказилди. Тадбирда жамият ходимлари ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси раисининг Ёшлар масалалалари бўйича ўринбосари Ғайратжон Маматқулов иштирок этди. Ғ.Маматқулов иштирокчиларга тизимни ташкилланиши ва шу кунгача амалга оширилган ишлар ва эришилган ютуқлар тўғрисида гапириб, Қонуннинг мазмун моҳияти фуқаролар (истеъмолчилар)нинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишлигини таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4-майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 5430-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28-ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли Қарорлари асосида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳоли муаммоларини тизимли ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назорати ўрнатилишини таъминлаш ва ижтимоий шериклик асосида ишларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон ИҲҲҚЖ Федерацияси ўртасидаги чора-тадбирлар режаси тасдиқланганлигини билдириб, жойларда ўтказилаётган мана шундай тадбирлардан мақсад аҳоли ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқий онги ҳамда истеъмол маданиятини ошириш шунингдек уларни қийнаётган муаммоларини аниқ ва жойида ҳал этишдан иборат эканлигини таъкидлади. Тадбир сўнггида юқоридаги чора-тадбирлар режасига асосан ташкилотда Федерациянинг “Таянч гуруҳи”ни тузиш ва ишчи-ходимларни аъзоликка қабул қилиш таклифи киритилиб, иштирокчилар бир овоздан ушбу таклифни маъқуллашиб, розиликларини билдирдилар ҳамда уларнинг қизиқтирган саволларга семинар ташкилотчилари томонидан батафсил жавоблар берилди.
М.Олтибоева. Бағдод туман жамияти раиси в.в.б
Отправить комментарий