Ходимлар малакаси оширилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ташаббуси билан туман (шаҳар) жамиятларининг матбуот ва ахборот мутахассислари иштирокида «Федерация тизимида олиб борилаётган ишларни ёритишда «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонун талабларига амал қилиш» мавзусида ўқув семинари ташкилланиб, семинар доирасида Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонуни мазмун-моҳияти юзасидан ходимларнинг малакаси оширилди.
Семинар ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи У.Жабборов ва бошқарма бўлим бошлиғи Б.Омонзодалар мавзуга оид маъруза ва фикр-мулоҳазалари билан иштирок этдилар.
Семинар доирасида уни ташкиллаш ва мазмунли ўтказилишида ҳисса қўшган ҳамкорлар, шунингдек Федерациянинг кундалик иш фаолиятидаги тадбирлар ҳамда спорт-соғломлаштириш тадбирларини ташкиллашда фаол ходимларга совғалар топширилди.
Отправить комментарий