Мустақиллик йилларида коммунал хўжалигини ислоҳ этиш, соҳада ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш, уй-жой фондидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш тизимига бозор механизмларини жорий қилиш бўйича юздан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Амалга оширилаётган ушбу ислоҳотлар, аввало, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга қаратилган.