ФАРҒОНАДА ТИББИЁТ СОҲАСИДАГИ ФИДОЙИЛИК ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
Фарғона шаҳрида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида Данғара тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Анваржон Жуманов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг «Истеъмолчи ҳуқуқлари ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мазкур кўкрак нишонини Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шерзоджон Полвонов, ҳудудий бирлашма ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари тантанали равишда топширдилар.
Ушбу эътироф тиббиёт соҳасидаги фидокорона меҳнат, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, инсон саломатлиги ва манфаатларини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг муносиб баҳоси бўлди.
«Истеъмолчи ҳуқуқлари ҳимоячиси» кўкрак нишони истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хизматлар сифатини ошириш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган фаолларга берилади.
Тақдирланган Анваржон Жуманов келгусида ҳам Федерация ва унинг ҳудудий тизим ташкилотлари билан ижтимоий шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш, аҳоли манфаатларини таъминлаш ҳамда тиббий хизматлар сифатини ошириш борасидаги ҳамкорликни давом эттиришини таъкидлади.
Федерация жамоаси Анваржон Жумановни ушбу эътироф билан самимий қутлаб, масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилайди.



Post Comment