Тизим ходимлари китобхонлик ҳафталиги доирасидаги тадбирларда иштирок этмоқдалар
Ҳукумат қарори билан 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланган. Қарорга кўра, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланган.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимидаги ташкилотлар ҳам жорий йил 5-9 апрел кунларида ўтказиладиган мазкур ҳафталикда фаол иштирок этиб келмоқдалар.
Бугун Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси ўзи таҳсил олган 4-умумтаълим мактабининг жажжи синф ўқувчиларига эртак китоблари ва ўқув қуролларидан иборат жамлама ҳадя қилди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment