Ҳудудий бирлашма Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Ҳудудий бирлашма Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун ҳудудий бирлашма Кенгашининг 2023 йил 1-чорак фаолият якунларига бағишланган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Федерация раиси Жаҳонгир Тошпулатович Саримсоқов видеоконференцалоқа тарзида иштирок этиб, Федерация Кенгашининг 2023 йил 11 апрел кунида ўтказилган 2/23-сонли навбатдаги мажлиси қарорлари билан белгилаб берилган вазифалар юзасидан йиғилиш иштирокчиларига атрофлича тушунтиришлар бериб, уларни самарали амалга ошириш юзасидан ўз топшириқ ва кўрсатмаларини бериб ўтди.

 

Шундан сўнг, йиғилиш кун тартибидаги асосий масалалар қаторида ҳудудий бирлашманинг жорий йил биринчи чораги фаолияти якунлари, тизимга келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш натижалари, тизим ташкилотларини адлия бошқармасидаги ҳисоб рўйхатидан давлат рўйхатига ўтказилиши бўйича олиб борилган ишлар натижалари ҳамда фаолиятга оид бошқа ташкилий ва жорий масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлаш борасида ҳудудий ташкилотлар томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланиб, танқидий таҳлил қилинди ҳамда ҳудуд раҳбарларига келгусида фаолиятни янада жонлантириш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment