Ижро этувчи аппаратлар раҳбарлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди

Ижро этувчи аппаратлар раҳбарлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди

Фарғона шаҳридаги “ННТлар уйи”да Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси тизимидаги туман ва шаҳар жамиятлари ижро этувчи аппарат раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Федерация Устави билан белгилаб берилган вазифалар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, ҳудудда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш йўналишида туман ва шаҳар жамиятлари томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди.

Шунингдек, йиғилиш доирасида тизим ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондлари грант танловларида қатнашиш борасида олиб борилаётган ишлар, лойиҳаларни тайёрлаш ишларида Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Фарғона вилоят бўлинмаси билан ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокамадан ўтказилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin