Истеъмолчи муаммоасига ойдинлик киритиб берилди

Истеъмолчи муаммоасига ойдинлик киритиб берилди

Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Тахтакўприк” МФЙ ҳудудида яшовчи Ф.Ю.нинг табиий газдан қарздорликка ойдинлик киритиш масаласида туман прокуратурасига қилган мурожаати масаланинг тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида истеъмолчининг шахсий ҳисоб варақасидаги маълумотлар газ идорасининг “Биллинг” дастури бўйича солиштирилганда, истеъмолчи хонадонига 2023 йилнинг 4 феврал кунида ўрнатилган янги газ ҳисоблаш ускунаси базада рўйхатга олинмаганлиги ҳамда операторлар томонидан истеъмолчининг хатлови ўз вақтида ҳисобга олинмаганлиги оқибатида истеъмолчи ҳисоб рақамида ҳақиқатдаги 790 860 минг сўмлик истеъмол кўрсаткичи ўрнига 3 663 093 сўм миқдоридаги истеъмол суммаси (қарздорлик) келиб чиққанлиги маълум бўлди.

Туман жамияти томонидан ўрганиш давомида тўпланган ҳужжатлар, истеъмолчига нисбатан нотўғри ҳисобланган қарздорлик суммасини бартараф қилиниши ва “Биллинг” дастуридан чиқарилиши чора-тадбирларини кўрилиши учун, “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали туман бўлимига чиқарилди.

Феруза Умурзақова,
туман жамияти бош мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin