Қонуннинг кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олинмаслиги бўйича нормаси талаби ижроси таъминланди

Қонуннинг кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олинмаслиги бўйича нормаси талаби ижроси таъминланди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма равишда мурожаат қилган шаҳарнинг Ойбек кўчасида яшовчи М.С. фарзандининг боғча тўловлари масаласидаги муаммога аниқлик киритилиб, бартараф қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Истеъмолчи мурожаатида баён қилишича, фарзанди шаҳардаги хусусий боғчада таълим олади. Жорий йилнинг июл ойида фарзандининг тоби қочганлиги сабабли шифокор кўригидан ўтказишган ва унинг тавсияси билан бир ой давомида режимли асосда даволаниш муолажаларини олганлар. Бу ҳақда боғча маъмурияти огоҳлантирилган. Шундан сўнг муолажаларни август ойида ҳам давом эттиришга мажбур бўлганликлари сабабли боланинг гуруҳ раҳбарини муолажалар давом этаётганлиги тўғрисида огоҳлантирганлар. Сентябр ойига ўтиб боғчага борганларида эса август ойи учун ҳам тўлов қилиниши сўралган, бунга сабаб қилиб негадир боғча маъмурияти ва ота-она ўртасида 2021 йилнинг 10 октябрида имзоланган шартномадаги 60 кун давомида боғча тўловларини тўланмаслиги оқибатлари тўғрисидаги банд кўрсатилган.

Шаҳар жамияти мутахассислари томонидан мурожаатни ўрганиш давомида боғча маъмурияти билан учрашиб амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка кўра, боғча тарбияланувчисининг узрли сабаблар билан машғулотларга қатнаша олмаганлиги, амалдаги қонун талабига кўра боланинг боғчага келмаган кунлари учун кўрсатилмаган хизматларга ҳақ олинмаслиги бўйича тушунтиришлар берилди. Ўрганиш якунлари билан эса август ойи учун тўлов тўланмайдиган бўлди. Тарбияланувчи ота-онасининг мазкур таълим муассасаси билан ҳамкорликни давом эттирмаслик бўйича ҳоҳиш-истагидан келиб чиқиб, истеъмолчи ва боғча маъмурияти ўртасидаги юқорида номи этилган шартнома ҳам бекор қилинди.

Азаматжон Бабаев,
шаҳар жамияти бош мутахассиси.
(иллюстратив фото)

Post Comment