Истеъмолчига хонадонни таъмирлаётган усталар томонидан етказилган моддий зарар қоплаб берилди
Фарғона шаҳар А.Қодирий кўчасида яшовчи И.Р. хонадонида таъмирлаш ишларини олиб бораётган усталарнинг хизматлари сифатидан норози бўлиб шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма мурожаат қилган.
Мурожаатда келтирилишича, истеъмолчи ўзининг эгалигидаги кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонида таъмирлаш ишларини олиб бораётган усталарнинг маслаҳати билан 30 кг водоэмульсия харид қилиб уларга олиб келиб берган. Орадан 3 кун ўтиб усталар яна 20 кг водоэмульсия келтириб беришини айтишгач хонадонга бориб идишда 10 кг яқин бўёқ турганлигини, яна бир иккита қурилиш материаллари етишмаётганлигини кўради ва шаҳар жамиятига ушбу масалани ўрганиб, масалага ойдинлик киритилишида амалий ёрдам сўрайди.
Шаҳар жамияти мутахассислари томонидан мурожаатни жойига бориб ўрганиш давомида усталар томонидан қурилиш материалларини нотўғри ишлатиш оқибатида истеъмолчига моддий зарар етказилганлиги маълум бўлди. Уларга амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилгач, усталар томонидан истеъмолчига етказилган 1 750 000 сўм моддий зарарни тўлиқ қоплаб берилишига эришилди.
Нодиржон Тошканов,
шаҳар жамияти раиси.
(иллюстратив фото)
Post Comment