Грант лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича амалий тренинг машғулоти ўтказилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Фарғона вилоятидаги 19 та туман ва шаҳар жамиятлари 2003 йилда ташкил этилган вақтларидан 2023 йил баҳор ойларига қадар адлия вазирлигида ҳисоб рўйхатида турган ҳолда фаолият юритиб келган эдилар. Бу ҳолат туман (шаҳар) жамиятларининг фаолиятида қўшимча қийинчиликларни вужудга келтирмаган бўлсада, уларнинг турли грантлар, давлат ижтимоий буюртмаси ва субсидияларини олиш учун эълон қилинган турли танловларда мустақил қатнашиш имкони бермас эди.
Бугунги кунда улар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.03.2021 йилдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сон қарори билан яратиб берилган имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, ҳисоб рўйхатидан давлат рўйхатига ўтиб ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Бу эса тизим ташкилотларига юртимизда ННТлар учун яратилган барча имкониятлардан самарали фойдаланиш имкони беради.
Бугун ҳудудий бирлашманинг Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси олиб борилаётган ҳамкорлиги доирасида тизимдаги ташкилотлар масъул ходимлари учун маҳаллий грантларни тайёрлаш ва уларни самарали амалга ошириш мавзусида тренинг ташкилланди. Тренингда ҳудудий бўлинма раҳбари Дилмуроджон Фозилов томонидан кун тартибидаги мавзу асосида туман (шаҳар) жамиятларининг масъул ходимларига маҳаллий грантларга лойиҳа ғоясини ишлаб чиқиш, режалаштириш ва уни амалга оширишни ўз ичига олган грант лойиҳасини тайёрлаш бўйича амалий машғулот тарзида атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment