Истеъмолчининг олдиндан тўловдалиги маълум бўлди

Истеъмолчининг олдиндан тўловдалиги маълум бўлди

Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Тошкент” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи И.И.нинг хонадонига ичимлик суви тўловларидан чиқарилган 624 000 сўм қарздорликка аниқлик киритилиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

Ўрганишда истеъмолчи хонадонига сув ҳисоблагич ускуна ўрнатилганлиги, тўловлар унинг кўрсаткичлари асосида амалга ошириб борилаётганлиги, сув ҳисоблагичнинг ўрганиш кунидаги кўрсаткичи 761 метр кубни ташкил қилиб, истеъмолчи томонидан ҳисоблагичнинг 841 метр куб кўрсаткичига қадар тўлов амалга оширилганлиги ёки ҳисоблагич кўрсаткичлари бўйича истеъмолчи қарздор эмас, аксинча 80 метр кубга ҳақдорлиги маълум бўлди.

Туман жамияти томонидан ўрганиш якунлари билан, юзага келган асоссиз қарздорликни бартараф қилиниши ва базадан чиқариб юборилиши чора-тадбирларини кўрилиши учун, “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ туман бўлимига хат киритилди.

Феруза Умурзақова,
туман жамияти бош мутахассиси.

Post Comment