Асоссиз қарздорлик суд тартибида бартараф қилинди

Асоссиз қарздорлик суд тартибида бартараф қилинди

Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.А.нинг ўзига нисбатан ҳисобланган асоссиз қарздорликка ойдинлик киритилиб, амалий ёрдам кўрсатилиши сўралган мурожаати ўрганилди.

Маълум бўлишича, фуқародан чиқиндиларни олиб кетиш хизматларини кўрсатувчи “MAXSUS GARANT AVTO SERVIS” МЧЖ фойдасига 412500 сўм асосий қарз ва 16500 сўм почта ҳаражати ҳамда 330000 сўм давлат божини ундириш ҳақида суд буйруғи чиқарилган.

Мурожаат асосида туман жамияти томонидан олиб борилган ўрганишлар якунлари билан истеъмолчи М.А.номидан Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига Эътирознома киритилди. Ишни судда кўриб чиқилиши натижаларига кўра Эътирознома қаноатлантирилиб, суднинг 21.08.2023 йилда чиқарган Ажримига кўра 2-1501-2206/71403-сонли суд буйруғи бекор қилинди.

Фарходжон Расулжонов,
туман жамияти бош мутахассиси.

Post Comment