Тренерлар учун тренинг
Фарғона шаҳрида жорий йил май ойи 20-24-саналарида Америка Қўшма Штатларининг Аппалачи давлат университети ташаббуси билан ишлаб чиқилган ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси молиявий кўмагида амалга оширилаётган “Ўзбекистонликлар учун грант таклифларини ишлаб чиқиш ва ёзиш” лойиҳаси асосида 5 кунлик тренинг бўлиб ўтган ва унда ҳудуддаги олий таълим муассасалари ва ННТлар вакиллари иштирок этиб, бу борадаги билим ва малакаларини оширган эдилар.
Тренингнинг самарадорлигини янада ошириш ва олинган билимларни аҳолининг кўпроқ қисмига етказиш мақсадида иштирокчилар тадбир доирасида олинган билимларни улашиш бўйича 5 нафардан иборат кичик гуруҳларда ўзлари мустақил тренинг ташкиллаб ўтказишлари юзасидан Ҳаракат режаларини ишлаб чиққан эдилар. Шу мақсадда бугун тренинг иштирокчиси Ғ.Маматкулов томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда журналистика соҳасида фаолият олиб бораётган 6 нафар мутахассислар учун ўқув тадбири ташкилланди.
Тадбир доирасида иштирокчиларга грант лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ёзиш, ушбу жараёнда замонавий услуб ва технологиялардан фойдаланиш, ишлаб чиқилаётган лойиҳанинг мақсад ва вазифалари, уни асосида амалга ошириладиган ишларни тўғри ташкиллаш юзасидан амалий ва услубий маслаҳатлар бериб ўтилиб, грант лойиҳаларини ёзишда қўл келувчи қўлланмалар тарқатилди.
Post Comment