Товарда кафолат муддати ичида аниқланган нуқсон бепул бартараф этилиши лозим
Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Бувайда туманида яшовчи Н.Й.нинг Қўқон шаҳридан харид қилинган мобил телефон аппаратининг нуқсонли чиқанлиги ва сотувчига бу борада қилган мурожаати эътиборсиз қолдирилаётганлиги юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Ўрганишда маълум бўлишича, Nokia 8210 русумли телефон аппарати Қўқон шаҳридаги “Буюк ипак йўли” савдо комплекси ҳудудида жойлашган, тадбиркор У. A. га қарашли бўлган “Mobil Sentz 999” савдо дўконидан, бир йиллик кафолат муддати билан 940 000 сўмга харид қилинган. Истеъмолчи телефондан фойдаланиш жараёнида унда нуқсон мавжудлигини аниқлаганидан кейин, сотувчига кафолат муддати ичида ушбу нуқсонни бепул бартараф этиб берилиши борасида мурожаат қилади. Лекин бундан ижобий натижа чиқара олмагач, Федерация ишонч телефонига мурожаат қилади.
Шаҳар жамияти мутахассислари мурожаат асосида соутвчи билан учрашиб, унга амалдаги қонунчилик талаблари юзасидан тушунтиришлар бердилар. Шундан сўнг сотувчи истеъмолчи томонидан нуқсонли телефон аппарати олиб келиниши билан юзага келган нуқсонни тезликда бепул бартараф этиб бериш чора-тадбирларини кўриши тўғрисида ёзма билдирги берди.
Муҳаммаджон Ўлмасов,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment