Қарздорлик суммасига аниқлик киритилиб, унинг асоссиз ҳисобланган қисми бартараф қилинадиган бўлди
Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Фаровонлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.И.нинг унинг хонадонига нисбатан табиий газ истеъмоли бўйича 2 000 000 сўмдан ортиқроқ нореал қарздорлик чиқарилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонасига қилган мурожаати масаланинг тегишлилиги бўйича ўрганилди.
Истемолчи мурожаатини ўрганиш жараёнида туман газ идорасига юзага келган ҳолатга аниқлик масаласида сўров хати ҳам киритилди. Ўрганишда маълум бўлишича, абонент (истеъмолчи)га ҳисобланган жами қарздорлик 2 107 873 сўм бўлиб, газ идораси компьютер дастурига март ойида 739 100 сўм, июл ойида 1 064 000 сўм, жами 1 803 100 сўм Далолатнома ҳисоб-рақамига киритилган бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш натижаларига кўра ушбу сумма асоссиз киритилган деб топилди ва истеъмолчида мавжуд бўлган реал қарздорлик суммаси 304 773 сўмни ташкил қилиши маълум бўлди.
Мурожаат асосида ўтказилган ўрганиш натижалари юзасидан истеъмолчига жавоб хати юборилиб, реал қарздорлик суммасини тезкорликда бартараф этиши лозимлиги тушунтирилди.
Хусниддин Латипов,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment