Истеъмолчи қарздор эмас, балки олдиндан тўловдалиги маълум бўлди
Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шаҳарнинг Ҳувайдо кўчасида яшовчи фуқаро А. С. дан келиб тушган ёзма мурожаат ўрганилди.
Фуқаронинг маълум қилишича, у истеъмол қилинган табиий газ учун тўловларни амалга ошириб келаётган бўлсада, негадир охирги маротаба шаҳар газ идорасига тўловни амалга ошириш ва ўз шахсий ҳисоб рақами ҳолатини билиш мақсадида ташриф буюрганида унга 6 миллион сўм миқдорида қарздорлиги мавжудлигини маълум қилишиб, қарздорликни бартараф қилиб қўйиш кераклигини айтишган. Мурожаатида у хонадонига ўрнатилган газ ҳисоблагич кўрсаткичлари бўйича тўловларни амалга ошириб келишини ва ушбу ҳолатга ойдинлик киритиб берилишини сўраган.
Мурожаат асосида шаҳар жамияти мутахассислари томонидан олиб борилган ўрганиш ишларида истеъмолчининг важлари ўринли эканлиги маълум бўлиб, хонадонга ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунаси кўрсаткичлари ҳамда истеъмол қилинган табиий газ учун амалга оширилган тўловлар асосида ўтказилган қайта ҳисоб-китоблар натижасида истеъмолчида 331 метр куб табиий газ учун олдиндан тўлов ҳам мавжудлиги маълум бўлди.
Ўрганиш ишлари давомида томонларга амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бўйича тушунутиришлар берилиб, истеъмолчига нисбатан ҳисобланган асоссиз қарздорлик суммасини бартараф этилиши чораларини кўриш мақсадида шаҳар газ идораси томонидан ушбу масалани ҳал этиш билан боғлиқ ҳужжатлар тайёрланиб, юқори турувчи идорасига юборилиши чора-тадбирлари белгиланди.
Муҳаммаджон Ўлмасов
Қўқон шаҳар жамияти мутахассиси
Post Comment