Истеъмолчи қарздорликка йўл қўймаганлиги маълум бўлди

Истеъмолчи қарздорликка йўл қўймаганлиги маълум бўлди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма равишда мурожаат қилган шаҳарнинг Кўкаламзор кўчасида яшовчи Х.Х. ичимлик суви етказиб берувчи корхона томонидан истеъмол қилинган ичимлик суви ва оқова хизматлари тўловлари бўйича асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлигини маълум қилиб, мазкур ҳолатга ойдинлик киритиб берилишини сўраган.

Мурожаат “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Фарғона шаҳар бўлими ходимлари билан биргаликда ўрганиб чиқилиши жараёнида ҳақиқатан ҳам истеъмолчининг мурожаатида кўрсатилган важларнинг асосли эканлиги, хонадонга нисбатан ҳисобланган 458 246 сўм миқдоридаги қарздорликнинг нореал эканлиги маълум бўлди ва ичимлик суви корхонаси томонидан мазкур қарздорликни бартараф қилиш чоралари кўрилди.

Ўрганиш ишлари давомида олиб борилган қайта ҳисоб-китоб якунлари бўйича, хонадонга ўрнатилган сув ҳисоблагич ускунасининг 00404 метр куб кўрсаткичи ҳолатига, хонадоннинг етказиб берилган ичимлик суви ва оқава хизматларидан қарздорлиги йўқлиги юзасидан маълумотнома олиниб, мурожаатчига тақдим қилинди.

Усмонжон Рузиев
Фарғона шаҳар жамияти мутахассиси

Post Comment