Марказий сайлов комиссияси раиси Фарғона вилоятига келди
Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссиясида бўлиб, вилоятда жорий йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Округ сайлов комиссияси аъзолари билан суҳбат жараёнида З.Низомхўжаев томонидан вилоятда Президент сайловига тайёргарлик ишларининг боришига юқори баҳо бериб ўтилди.
Аҳроржон Рахмоналиев,
11-Фарғона округ сайлов комиссияси аъзоси.
Расмларни УзА фотомухбири Муқимжон Қодиров олган
Post Comment