Тоза ичимлик сувини исроф бўлиши ҳолатига чек қўйилди
Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг “Исфайрамсой” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг Миришкор кўчасида тоза ичимлик суви қувури ёрилиши оқибатида юзага келган авария ҳолатини бартараф қилинишида амалий ёрдам сўраб қилинган ёзма мурожаатлари ўрганилди.
– Биз яшайдиган кўчанинг 372-уй рўпарасида йўл четига ётқизилган ичимлик суви қувури ёрилиши натижасида кўча ва ариққа тоза ичимлик суви оқиб исроф бўлмоқда. Шундан бўлса керак хонадонларга тортилган тармоқлардаги босим ҳам бироз пасайган. Муаммони ўрганиб чиқишингизни илтимос қилиб қоламиз, – дейилади шу кўчада истиқомат қилувчи фуқароларнинг Қувасой шаҳар жамиятига берган мурожаатида.
Мурожаат шаҳар жамияти мутахассислари томонидан “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Қувасой шаҳар бўлими мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўрганилди. Қувурнинг ёрилиб сув оқиб чиқаётган қисмидаги тупроқ қатлами очилиб, тегишли таъмирлаш ишлари ўтказилди ҳамда тоза ичимлик сувини исроф бўлиши ҳолатига чек қўйилди.
Фарходжон Хайдаров,
шаҳар жамияти раиси.
Post Comment