Қўмита раиси жамоат ташкилоти фаоллари билан учрашди
Фарғона шаҳридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Турахужаев Ҳалилилло Собиржоновичнинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси тизимида меҳнат фаолияти олиб бораётган раҳбар ва масъул ходимлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ҳамда соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлашда “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонун билан яратиб берилган имкониятлардан ҳамда “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун нормаларидан самарали фойдаланиш, қонунлар ижросини таъминлашда, шунингдек мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини кенг қулоч ёйишида дуч келинаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари, соҳада ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик истиқболлари юзасидан атрофлича муҳокамалар ўтказилиб, тадбир иштирокчиларининг мавзуга оид масалалардаги фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифлари тингланди.
Тадбир якунларига кўра, мамлакатимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш, ички бозорда сотилаётган истеъмол товарларининг зарур сифатда бўлишини ва хавфсизлигини ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг бошқа талабларини таъминлаш юзасидан ўтказиладиган мониторингларингларда Қўмита ҳамда Федерация тизим ташкилотлари ўртасида янада яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб борилишига келишиб олинди.
Post Comment