Ўрганиш истеъмолчида қарздорлик эмас, балки ҳақдорлик мавжудлигини кўрсатди
Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Водил” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.О.нинг унинг хонадонига нисбатан табиий газ тўловларидан асоссиз равишда қарздорлик ҳисобланаётганлиги, ушбу ҳолатга ойдинлик киритилиб, асоссиз қарздорликни бартараф қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи газ идораси масъуллари томонидан хонадонига 2021 йилнинг август ойида янги русумдаги газ ҳисоблаш ускунаси (ГҲУ) ўрнатилганлигини, ўша вақтдан буён тўловлар ана шу ГҲУ кўрсаткичлари асосида амалга ошириб келинаётганлигини, лекин жорий йилнинг июн ойида хонадонига келган газ идораси ходимлари ҳисоб-китобларга кўра истеъмолчининг 924 091 сўм қарздорлиги мавжудлигини айтишганини маълум қилиб, туман жамиятидан ҳолатга аниқлик киритиб берилишини сўрайди.
Истеъмолчи мурожаати асосида ўтказилган ўрганишда истеъмолчида қарздорлик мавжуд эмаслиги, шунингдек туман газ идорасига киритилган сўров асосида олинган жавоб хатида ҳам истеъмолчининг қарздорлиги йўқлиги маълум қилинди. Газ идораси томонидан ўрганишга тақдим қилинган жавоб хатига кўра, истеъмолчида 99 441,33 сўм ҳақдорлик ҳам мавжуд экан.
Аброр Исақов,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment