Истеъмолчининг пулини қайтариш ишларини пайсалга солиниши ҳолати бартараф қилинди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасида Қувасой шаҳар Полмон қишлоғида яшовчи М.Х.нинг Фарғона шаҳридаги дорихонадан сотиб олинган дори воситасини сотувчига қайтаргани, пулини қайтариб олиш ишлари эса пайсалга солиб келинаётганлиги ҳолати юзасидан Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаатида сотувчи билан келишилган асосларда маҳсулотни қайтариб топширган бўлсада, пулини қайтариб берилишини сўраганида “Бир-икки кун ичида қилиб берамиз” қабилида жавоб олганини қўшимча қилиб ўтади. Ҳудудий бирлашма мутахассиси мурожаат асосида дорихона масъули билан учрашиб, унга амалдаги қонунчилик тарғиботини олиб бориши жараёнида масала тездагина ечим топиб, истеъмолчининг 180 000 сўм пули қайтариб берилишига эришилди.
Фахриддин Бойназаров,
ҳудудий бирлашма сектор бошлиғи.
Post Comment