«Истеъмолчилар уйи» муҳим сана арафасида очилади
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов ҳамда Бағдод туман ҳокими А.Турсунов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Федерация раиси ва туман ҳокими Федерация томонидан Бағдод туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусида ушбу йўналишда қилиниши зарур бўлган режалар ҳусусида фикр алмашишди.
Шунингдек, Бағдод туманида қурилиши давом этаётган “Истеъмолчилар уйи”нинг қурилиш жараёнлари билан танишишди.
Федерация ташаббуси билан Бағдод туманида барпо этилаётган “Истеъмолчилар уйи”ни жорий йилнинг 28 ноябрь кунига очилиб, ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Очилиш маросимини айнан шу санага белгиланганлиги бежизга эмас.
Сабаби 2002 йилнинг 28 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори қабул қилиниб, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташкил этилганлиги эътироф этилган эди.
Ўтган давр ичида Республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида Федерациянинг туман ва шаҳар жамиятлари фаолияти йўлга қўйилиб, бугунги кунда уларнинг сони 197 тага етди.
Жумладан, Фарғона вилоятида ҳам Федерациянинг 20 та ҳудудий ижро органлари фаолият олиб бораётган бўлиб, булар ҳудудий бирлашма, 4 та шаҳар ва 15 та туман жамиятларидан иборатдир.
Отправить комментарий