Қурилиш ишлари жадал суръатлар билан бормоқда
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов ҳамда Фарғона туман ҳокими И.Носиров иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Федерация раиси ва туман ҳокими Федерация томонидан Фарғона туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусида ушбу йўналишда қилиниши зарур бўлган режалар ҳусусида фикр алмашишди.
Шунингдек, туманда қурилиши давом этаётган “Истеъмолчилар уйи”нинг қурилиш жараёнлари билан танишишди.
“Истеъмолчилар уйи”да фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш учун замонавий шароитлар яратилади ҳамда аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш мақсадида “Истеъмолчи кутубхонаси” фаолияти йўлга қўйилади.
“Истеъмолчилар уйи” Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
(суратда ўнгдан чапга: Фарғона туман ҳокими И.Носиров, Федерация раиси Ж.Саримсоқов, ҳудудий бирлашма раиси А.Рахмоналиев ва туман жамияти раиси Ш.Ибрагимовлар суҳбат устида)
Отправить комментарий