Истеъмолчи газ баллони билан таъминланди
Бувайда тумани Юқори Манғит маҳалласида яшовчи А.Рахмонов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ягона ишонч телефонига мурожаат қилиб, 3 ойдан буён суюлтирилган газ баллони олиш масаласида муаммога дуч келаётганлигини билдириб мурожаат қилганди.
Мурожаатни ўрганиш давомида истеъмолчи томонидан 2019 йилнинг 5 май кунида Бувайда туман газ таъминоти корхонасига хонадонида фойдаланиш учун ижарага суюлтирилган газ баллони олиш бўйича тегишли ҳужжатларни топширганлиги, газ идораси масъул ходими ҳақиқатан ҳам хонадонда суюлтирилган газ баллони мавжуд эмаслиги юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириб, вилоят ташкилотига юборганлиги маълум бўлди. Ўрганув ишларини ўтказиш кунида истеъмолчи шартномага асосан газ баллони учун тўловни амалга оширгач, уни ижара шартларида бир дона газ баллони билан таъминланди. Ўтказилган ўрганиш ишларидан қониқиш ҳосил қилган истеъмолчи А.Рахмонов Федерация вакилларига ёзма тарзда ўз миннатдорчилигини изхор қилди.
Азизбек Муллаев
Бувайда тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Отправить комментарий