Истеъмолчиларни ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумотлар билан таъминлаш ишлари нега пайсалга солинмоқда?

Истеъмолчиларни ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумотлар билан таъминлаш ишлари нега пайсалга солинмоқда?

Амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига кўра, истеъмолчи товар (иш, хизмат) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш ҳуқуқига, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) эса истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериш мажбуриятига эга. Лекин қонуннинг мазкур талаблари жойларда тўлиқ ижро этилмоқдами? Нега истеъмолчилар ўзларига зарур маълумотларни ололмай, қимматли вақтини, асабини йўқотиб, идорама-идора сарсон бўлиш ҳолатлари давом этмоқда? Қачон бу ҳолатларга чек қўйилади?

Фарғона тумани Миндонобод маҳалласида яшовчи Ғ.Мамажонов туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб, Фарғона вилояти бўйича газ таъминоти худудий филиали Қувасой шахар туманлараро участкаси Фарғона туман бўлими томонидан фойдаланилган табиий газ учун тўланган тўлов патталарини ҳисоб-китобини кўриб чиқишни пайсалга солиб келинаётганлигидан норозилигини билдирган.

Мурожаат туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳамда газ таъминоти корхонасининг мутахассислари билан биргаликда атрофлича ўрганилиб, истеъмолчининг табиий газ учун тўланган тўлов патталари бўйича ҳисоб-китоб қилинди. Натижада фуқаро ҳонадонига ўрнатилган ГҲУ (газ ҳисоблаш ускунаси) кўрсатгичининг амалдаги кўрсаткичи 06303 м2 ни ташкил этаётганлиги, истеъмолчининг тўловлари эса 06686 м2 кўрсаткичгача амалга оширилганлиги ҳамда у 383 м3 га ҳақдор эканлиги аниқланиб, фуқарога бу ҳақда маълум қилинди.

 

Исақов Аброржон

Фарғона туман ИҲҲҚ жамияти бош мутахассиси

Отправить комментарий