Таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан истеъмолчиларнинг мурожаатлари билан ишлаш, мурожаатларда кўтарилаётган муаммоларни ҳал қилиш борасида тизимли асосда ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида истеъмолчилардан савдо, электр, газ, сув таъминоти, транспорт, тиббий хизмат ва бошқа соҳалар юзасидан келиб тушган мурожаатлар ўз муддатларида ўрганилиб, истеъмолчилар фойдасига 14 млн 300 минг сўмдан ортиқ маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиб берилишига эришилганлиги ҳам бундан далолат бериб турибди. Шунингдек, жамият қошида ташкил этилган Ҳуқуқий маслаҳат маркази томонидан фуқароларга ўзларини қизиқтирган саволлар ва ташвишга солаётган муаммолар юзасидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб берилмоқда.
Шу кунларда туман жамияти ходимлари халқ таълими вазирлиги тизимидаги ўқув муассасаларида ташкил этилган Федерация таянч гуруҳларида бўлишиб, Федерация аъзолари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказмоқдалар. Мазкур мулоқотлардан кўзланган асосий мақсад Федерация аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаб турган муаммоларни ҳал этиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини янада оширишдан иборатдир. Туман жамияти 1 октябрь “Ўқитувчи ва мурабийлар куни”га қадар тумандаги барча таълим муассасаларини юқоридаги тадбирлар билан қамраб олишни режалаштирган.
Бахтиёр Абдурахмонов
Олтиариқ туман ИХХҚ жамияти раиси
Отправить комментарий