Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Қирғизистон Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича маслаҳат кенгаши XVI мажлиси доирасида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов Россия Федерациясининг истеъмолчилар иттифоқи раҳбари Петр Шелищ билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан алоҳида музокаралар ўтказди.

Музокаралар сўнгида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Россия Федерациясининг истеъмолчилар иттифоқи билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Меморандумга кўра, томонлар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўзаро ахборот алмашиш, қўшма лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ҳамкорлик бўйича қўшма ишчи гуруҳлари, мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат кенгашлари тузиш, тажриба алмашиш юзасидан учрашув, илмий конференция, семинар ва симпозиумлар ташкил этишга келишиб олди.

Ҳудудий бирлашма матбуот хизмати

Отправить комментарий