МДҲга аъзо мамлакатларнинг маслаҳат кенгашида Федерация делегацияси иштирок этди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси делегацияси жорий йилнинг 24-26 сентябрь кунлари Қирғизистон Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича маслаҳат кенгаши XVI мажлисида иштирок этди.
Мажлисда МДҲга аъзо мамлакатларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга масъул идоралар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, аъзо давлатлар қонунчилигига хилоф равишда савдо-сотиқ билан шуғулланаётган вебсайтларга тўсиқ қўйиш, контрафакт ва сохта маҳсулотларга қарши кураш усулларидан бири сифатида мавжуд талаблар бузилаётган ҳоллар учун савдо-сотиқ “айланмасини жаримага тортиш”, истеъмолчиларнинг шикоятларини кўриб чиқиш ишини ташкил қилиш, кенгашнинг 2020-2021 йилларга мўлжалланган режасини тасдиқлаш сингари масалалар кўриб чиқилди ва улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Делегация таркибида Федерациянинг Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси раис ўринбосари Ғайрат Маматқулов ҳам иштирок этиб қайтди. Унинг сафар таассуротлари билан кейинги чиқишларда таништириб ўтамиз.
Ҳудудий бирлашма матбуот хизмати
Отправить комментарий