Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан – она тилим
Фарғона вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, «Тил – давлат тимсоли, мулки» мавзусидаги иншолар танлови эълон қилинганди. Унинг халқчиллигини, оммабоплигини таъминлаш мақсадида танлов нафақат таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида, шунингдек вилоятдаги бошқарма, корхона ва ташкилотлар ходимлари ўртасида ҳам ташкилланди.
Танловнинг Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят Ахборот-кутубхона марказида ташкилланган қисми вилоят бошқармалари вакиллари ўртасида ўтказилиб, унда Федерациянинг Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси матбуот, ахборот, жамоатчилик билан ишлаш сектори бошлиғи Ғайрат Маматқулов ҳам иштирок этди.
Ислом Каримов номидаги Фарғона вилоят Театр-концерт саройида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишлаб ўтказилган байрам тадбирида «Тил — давлат тимсоли, мулки» мавзусидаги иншолар танлови натижалари ҳам эълон қилиниб, тақдирланган ғолиблар сафида ҳамкасбимиз Ғайрат Маматқулов ҳам борлиги маълум бўлди.
Байрам тадбири доирасида унга танлов ғолиби учун ажратилган ноутбук ҳамда вилоят ҳокими “Фахрий ёрлиғи” топширилди.
(тадбирдан лавҳа Муслимбек Туланов томонидан олинган)
Отправить комментарий