Таълим муассасаларида ўтказилаётган тадбирлар
Фурқат туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари ҳудуддаги таълим муассасаларида ўқитувчи ва тарбиячилар билан учрашиб, уларни юритимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан истеъмолчиларинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билимлари ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар билан таништириб бормоқдалар.
Шундай тадбирлар тумандаги 14, 15 ва 21-мактаблар жамоалари ўртасида ҳам ўтказилди. Тадбирлар қизиқарли савол-жавоб ва мунозараларга бой тарзда ўтмоқда.
Бехзод Ибрагимов
Фурқат туман ИҲҲҚ жамияти раиси в.б.
Отправить комментарий