Давра суҳбати: Истеъмолчи таълим сифатидан қониқяптими?

Тошлоқ туман Халқ таълими бўлимида ўтказилган навбатдаги давра суҳбати ана шундай номланди. Унда бўлим услубчилари ва умумий ўрта таълим мактабларининг масъул ходимлари иштирок этишди.

Тадбир аввалида Тошлоқ туман Халқ таълими бўлими мудири А. Солиев сўз олиб бугунги кунда таълим ходимлари олдида турган вазифалар, бажарилиши жоиз юмушлар, эртанги кунимиз эгалари олдидаги мажбуриятлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг Тошлоқ туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Э. Мирзаумаров сўзга чиқиб “Истеъмолчи таълим сифатидан қониқяптими?” мавзусидаги маърузаси билан йиғилганларни таништириб ўтди. Маърузадан сўнг тадбир иштирокчилари билан мавзу юзасидан ўзаро фикр-мулохазалар алмашилиб, соҳанинг бугунги кундаги ютуқ ва камчиликлари таҳлил қилинди.
Тадбир доирасида иштирокчиларнинг истеъмолчи сифатида юзага келаётган муаммолари тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш борасида чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинди.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси