Тиббиёт ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 2022 йил 7 майдаги IT/01-29- сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган «Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги»ни тартибли ва самарали ўтказилишини таминлаш бўйича чора-тадбирлар режасига асосан Риштон туманида ҳам тизимли асосда тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Бугун ана шу чора-тадбирлар режасининг 3-бандига асосан Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари томонидан Тиббиёт бирлашмасида ташкил қилинган таянч гуруҳи фаоллари билан учрашилди. Тадбирнинг «Халқаро ҳамширалар куни»га тўғри келганлиги тадбирга ўзига хос шукуҳ бағишлади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, тадбир иштирокчиларига Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи аппаратлари фаолияти ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтиш, тизимда истеъмолчиларнинг мурожаатлари билан ишлаш боарсида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништириш асносида, тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан ҳам қутланди.

Хусниддин Латипов
Риштон туман жамияти мутахассиси