Қизиқарли статистика

Фарғона вилоят статистика бошқармаси томонидан тарқатилган маълумотларга кўра:

Фарғона вилоятида жисмоний машғулотлар билан шуғулланадиган шахсларнинг улуши

Давлат статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари дастлабки ма’лумотларига асосан, 2022- йилнинг январь-июль ҳолатига кўра, Фарғона вилоятида уй хўжаликлари а’золари жисмоний машқлар билан бир кунда бир соатдан кам шуғулланувчилар улуши 62,7 % ни ташкил этди, бир соат шуғулланувчилар – 26,2 % ни, бир соатдан ортиқ шуғулланувчилар эса – 11,1 % ни ташкил этди.

Ўзбекистонда 6 ва ундан кўп аъзоларига эга уй хўжаликлари 39,1 % ни ташкил этади

Давлат статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан 2022- йилнинг январь-август ҳолатига кўра, бир кишилик уй хўжаликлари улуши — 2,7 %, икки кишилик — 6,7 %, уч кишилик — 11,0 %, тўрт кишилик -18,2 %, беш кишилик — 22,3 % ҳамда олти ва ундан кўп кишилик уй хўжаликлари — 39,1 % ни ташкил этмоқда.

Фарғона вилоятида жисмоний машғулотлар билан шуғулланадиган шахсларнинг машғулотлар даврийлиги бўйича улуши

2022- йилнинг январь-июль ҳолатига кўра, Фарғона вилоятида ҳафтада бир марта жисмоний машқлар билан шуғулланадиган уй хўжаликлари а’золарининг улуши 29,8 % ни ташкил этди. Ҳафтасига икки марта шуғулланувчилар 54,6 % ни, ҳафтада уч марта ёки ундан кўпроқ шуғулланувчилар 15,6 % ни ташкил этди.

Фарғона вилоят статистика бошқармаси