Ҳуқуқий билимлар куни
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Фарғона вилоят бошқармаси ташаббуси билан Марғилон шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйида «Ҳуқуқий билимлар куни» акцияси ўтказилди.
Акцияда вилоятдаги айрим нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан ҳудудий бирлашма масъуллари ҳам иштирок этдилар.
Тадбир доирасида болажонларнинг ҳуқуқий билим асосларидан қанчалик хабардорлиги тест усулида синаб кўрилди. Шунингдек, уларга гуруҳларда ишлаш учун топшириқлар берилиб, ижроси мутахассислар томонидан баҳоланди.
Тадбир якунларига кўра, ҳар бир иштирокчига Адлия бошқармаси ва ҳудудий бирлашма масъуллари томонидан турли бадиий, сиёсий, илмий-оммабоп китоблар совға қилинди.
Отправить комментарий