Масала музокара йўли билан ҳал этилди

Самарқанд вилоятида яшовчи итеъмолчининг харид қилинган телефон аппаратидаги носозлик сабабидан сотувчидан пулини қайтариб олишида амалий ёрдам кўрсатилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ишонч телефонига қилган мурожаати масаланинг ҳудудий тегишлилиги бўйича Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилди.

Иштихон туманида яшовчи фуқаро О. Б. ўз мурожаатида шу йилнинг март ойи бошларида Тошлоқ туманида жойлашган «Andijon xaus mobail” МЧЖ онлайн дўконидан хаоид қилинган Samsung note 9 русумли телефон аппарати носоз чиққанлиги, шу сабабдан пулини қайтариб олишида ёрдам кўрсатилишини сўраган бўлсада, ўрганишда аслида ушбу дўкон Марғилон шаҳрида жойлашганлиги, ушбу дўкондан олинган маълумотга кўра, истеъмолчи дастлабки телефонни 2023 йилнинг ёз ойлари охирида, 45 кун кафолат муддати билан, 1 800 000 сўмга онлайн тарзда харид қилган бўлиб, 2024 йилнинг март ойига қадар 3 марта алмаштириб берилган. Шунингдек, ўрганиш давомида истеъмолчи қўлига охирги маротаба топширилган телефонга янги дастурли программаларни юклашни имкони бўлмаганлигини қўшимча қилиб, уни бошқасига алмаштириб берилиши ёки пул маблағини қайтарилишини сўради.

Мурожаат онлайн дўкон масъуллари билан ўрганилиши жараёнида томонларга амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилди, натижада истеъмолчи ва сотувчи ўртасида ўзаро музокаралар йўли билан телефон аппаратини сотувчига, унинг учун тўланган пул маблағини эса истеъмолчига қайтарилишига келишилди.

Шоҳистахон Раҳимова,
туман жамияти мутахассиси.